Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хўжайлида бедарак йўқолган 8 яшар боланинг жасади топилди

Хўжайлида бедарак йўқолган 8 яшар боланинг жасади топилди

Фото:«Tengrinews.kz»

Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида бедарак йўқолган 8 яшар боланинг жасади оқава қувурдан топилди. Бу ҳақда «Kruz.uz» хабар берди. 

Хўжайли тумани ИИБ берган маълумотга кўра, Хўжайли шаҳрининг Таўша кўчасида яшовчи 2011 йилда туғилган А.А. 19 январь куни «Антакия» ресторанидаги тўйга онаси билан бориб, бедарак йўқолган. Бола йўқолгани ҳақида милицияга 18:30 да хабар берилган, шундан сўнг қидирув ишлари бошланган.

«Антакия» ресторани кузатув камералари ёзувларини ўрганиш давомида А.А. тўйхона яқинидаги оқава сув қудуғига тушиб кетгани аниқланган. Кеч соат 23:30 ларда боланинг жасади қудуқ ичидан топилган. Бола қудуққа сирпаниб тушиб кетгани тахмин қилинмоқда. 

Маълумотларга кўра, 19 январь куни Қорақалпоғистон бўйлаб қор ёққан, ҳаво ҳарорати паст бўлиб, кўп жойлар музлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг