Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хорижлик аёллар учун Саудия Арабистонига ёлғиз бориш тақиқланадими?

Хорижлик аёллар учун Саудия Арабистонига ёлғиз бориш тақиқланадими?

Фото: AP / Mosa'ab Elshamy

«Arab News» газетасининг хабар беришича, яқин орада 25 ёшдан ошган аёллар Саудия Арабистонига турмуш ўртоқларисиз ташриф буюришлари мумкин бўлади. Махсус сайёҳлик визалари жорий йилнинг биринчи кварталидан бошлаб берилади.

Бир марталик виза 30 кун давомида кучда бўлади. Бошқа визалар, жумладан, зиёратчилар ва меҳнат қилаётган муҳожирлар учун мамлакат ҳудудида ишлаш давом эттирилади.

Саудия Арабистони ҳукуматининг ушбу қарори, мамлакатдаги туризм соҳасининг ривожланишига ва бошқа мамлакатдан ташриф буюрган аёлларнинг мамлакат маданияти бўйича ҳам кўплаб маълумотларни олишларига замин яратади.

Газетанинг айтишича, айни пайтда хорижлик аёлларнинг Саудия Арабистонига турмуш ўртоқларисиз келишлари тақиқланган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳозирда Арабистоннинг ижтимоий ҳаётида бир қанча эркинликлар яратилган. Авваллари мавжуд бўлган кўплаб қонунлар бекор қилинган, аёлларнинг ҳуқуқлари ҳам анча кенгайган. Жумладан, уларга машина ҳайдаш, футбол ўйинларида иштирок этиш, суд залларида юзлари очиқ тарзда қатнашишлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг