Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хотин-қизлар қўмитаси раисининг янги ўринбосарлари ҳақида нималарни биламиз?

Хотин-қизлар қўмитаси раисининг янги ўринбосарлари ҳақида нималарни биламиз?

Фото: «Xabar.uz»

Бугун хабар берганимиздек,  Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раҳбариятида бир қатор ўзгаришлар юз берди.

Шу пайтга қадар Наманган вилояти хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида ишлаб келган Маҳкамова Зулайҳо Баҳриддиновна қўмита раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. Айтиш керакки, шу пайтга қадар қўмитада биринчи ўринбосар лавозими жорий этилмаган эди.

Зулайҳо Маҳкамова 1968 йили Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида туғилган. 1989 йили Наманган давлат педагогика институтини тамомлаб, туман мактабларида турли лавозимларда меҳнат қилган.

1998 — 2003-йилларда Янгиқўрғон тумани ҳокимининг оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида, сўнгра Фермер ва деҳқон хўжаликлари уюшмаси Янгиқўрғон туман вакиллиги, Фермерлар уюшмаси Янгиқўрғон тумани фермер хўжаликларига хизмат кўрсатиш маркази директори, Янгиқўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари — хотин-қизлар қўмитаси раиси, Наманган вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси раиси лавозимларида фаолият кўрсатган.

Зулайҳо Маҳкамова 2017 йилнинг октябридан Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари — хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, қўмита раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Нурматова Шоира Октябревна бошқа ишга ўтгани муносабати билан унинг ўрнига Ўзбекистон миллий университети маънавият асослари ва диншунослик кафедраси профессори Нурматова Мукаррам Аҳмедовна ўринбосар этиб тайинланди.

Мукаррам Нурматова 1959 йили Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида туғилган. Фалсафа фанлари доктори, доцент.

У 1980 йилда Тошкент давлат университети(ҳозирги ЎзМУ)ни тамомлаган. Шу йилдан бошлаб Тошкент политехника институти(ҳозирги Тошкент давлат техника университети)да турли лавозимларда меҳнат қилган. 2001 йилда ЎзМУ докторантурасини тамомлаб, университетнинг бир қатор кафедраларида фаолият кўрсатган. Хусусан, этика ва эстетика кафедраси доценти (2007 — 2012), маънавият асослари ва диншунослик кафедраси мудири вазифасини бажарувчи (2012 — 2012), кафедра мудири сифатида ишлаган. 2014 йилдан буён ушбу кафедрада профессор вазифасини бажариб келаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг