Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ХПК раиси Самарқандда мастер-класс ўтди

ХПК раиси Самарқандда мастер-класс ўтди

Фото: «Xabar.uz»

Самарқанд шаҳридаги вилоят матбуот марказида вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида вилоятда фаолият кўрсатаётган босма оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида «Ҳудудий дастурларнинг ижросини таъминлашда маҳаллий газеталарнинг ўрни» мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Унда Халқаро пресс-клуб раиси Ш.Қудратхўжаев, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси Ф.Тошев, вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари М.Ибодуллаев, вилоят туманлари газеталари муҳаррирлари ва Самарқандда фаолият юритаётган барча журналистлар иштирок этишди.

Семинарда босма нашрларда давлат ва ҳудудий дастурлар ижросини ёритишда таҳлил ва таққосга эътибор қаратиш, бунда ҳар бир ҳудуд бўйича лойиҳа манзилларининг аниқлиги, лойиҳа доирасида ишга туширилиши режалаштирилган корхона муддати, талаб этиладиган умумий маблағ миқдори, ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган маҳсулотлар йўналиши, тури, яратиладиган янги иш ўринлари ҳақида содда усулда халққа етказиш ҳақида фикрлар билдирилди. Шунингдек, ҳар бир газетанинг интернет сайтларида ахборотлар жойлаштирилиши, янгиликларнинг қисқа матнларда ёритилиши хусусида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Халқаро пресс-клуб раҳбари Шерзодхон Қудратхўжаев семинарда чиқиш қилиб, йиғилганларга бугунги кунда журналистлар нималарга асосий эътиборни қаратишлари ҳақида тўхталиб, бу мавзуда атрофлича фикрлар билдирди.

Каримберди Тўрамурод

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг