Янги ҳафтани қандай об-ҳаво билан бошлаймиз?
Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 2 апрель куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +5 ... +7 даража, кундузи +18 ... +20 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -2 ... +3 даража, кундузи +12 ... +17, Урганчда кечаси 0 ... +5 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +5 ... +10 даража, кундузи +15 ... +20 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +5 ... +10 даража, кундузи +15 ... +20 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Қаршида ҳаво ҳарорати кечаси +5 ... +10 даража, кундузи +15 ... +20, Термизда эса кечаси +7 ... +12, кундузи +18 ... +20 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +5 ... +10 даража, кундузи +12 ... +17 даража илиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.
Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Қамчиқда ҳаво ҳарорати кечаси -2 ... +3, кундузи 0 ... +5, Чимёнда кечаси 0 ... +5, кундузи +7 ... +12 даража илиқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси +5 ... +10, кундузи +15 ... +20 даража илиши мумкин. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter