Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Японияда зилзила қурбонлари сони 5 нафарга етди

Японияда зилзила қурбонлари сони 5 нафарга етди

Фото:«AFP»

Японияда кеча кузатилган 6,1 балли зилзилада ҳалок бўлганлар сони 5 кишига етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Ҳалок бўлганлар орасида 10 ёшли бола ҳам бор. Жароҳатланганлар сони эса 395 кишига етди. 1700 киши хавфсиз жойларга кўчирилди.

Табиий офатдан сўнг икки сутка давомида ҳудудда яна 35 та силкиниш кузатилди.

Куни кеча Осака шаҳрида 6,1 балли зилзила кузатилган эди. Табиий офат 13 километр чуқурликда содир бўлган.

Юз мингдан зиёд оила газсиз қолган бўлса, 110 минг хонадон электр энергиясидан маҳрум бўлди.

Табиий офат туфайли темирйўл тизимида ноқулайликлар кузатилди. Метро линияси ва шаҳар темирйўл йўналишида зилзиладан кейин 12 соат мобайнида пеоздлар қатнови тўхтаб қолди. Кансай аэропортида ҳам парвозлар бекор қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг