Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Японлар учар ўт ўчирувчи роботни яратди (видео)

Японлар учар ўт ўчирувчи роботни яратди (видео)

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Япониялик муҳандислар пуркалаётган сув оқими ҳисобига ҳавода муаллақ турувчи ўт ўчирувчи роботни ихтиро қилди, деб хабар беради «Hi-tech.mail.ru»

Мазкур робот ўзининг ҳаракатларини кузатишга ва мувозанатни сақлашга қодир. Робот «ISRA 2018» анжумани доирасида тақдим этилган.

Айрим ҳолатларда ўт ўчирувчиларда олов манбасига яқинлашиб уни ўчиришда қийинчиликлар юзага келади. Масалан, ёнғин баланд бинода содир бўлаётган бўлса, асосий кириш эшиги орқали хавфсиз тепага кўтарилиш осон эмас. Муҳандислар бу каби ҳолатлар учун учишга қодир робот ўт ўчирувчидан фойдаланишни тавсия қилмоқда. Латвиянинг «Aerones» компанияси шу турдаги муаммолар учун ердан сув ва энергия олиб оловни ўчирадиган дронни яратган.

Сатоси Тадокоро бошчилигидаги муҳандислар томонидан яратилган робот сув учун мўлжалланган шланг ҳамда ҳаво найчали модулдан иборат. Асосий модель шланг охирига ўрнатилган ва у шлангни ҳавода ушлаб туриш ҳамда оловни ўчириш вазифасини бажаради.

Сув пуркаётган шланг беқарор бўлганлиги сабаб, дастурчилар унга бошқарув тизимини ўрнатган. Бунда улар найчаларнинг бир қисмини электромоторга жойлаштирган.

Бундан ташқари шлангнинг ҳар 40 сантиметрига инернацианал модуллар ўрнатилган бўлиб, у ҳаракатни юқори аниқликда назорат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг