Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Аэропортларда «яшил» ва «қизил» йўлак (коридор)лар ишга туширилмоқда

Аэропортларда «яшил» ва «қизил» йўлак (коридор)лар ишга туширилмоқда

Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортидаги «яшил» ва «қизил» йўлаклар

Фото: Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати

Тошкент ва бошқа шаҳарлар аэропортларида 1 январдан икки йўлак (коридор) тизими ишга тушди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Қўмитанинг расмий сайтида пойтахт аэропортидаги 2018 йил 1 январдан ишга тушадиган «яшил» ва «қизил» йўлак (коридор)лар суратлари эълон қилинди. Хабарда қайд этилишича, биринчилардан бўлиб Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида ушбу тизим ишга тушган. Шунингдек, Термиз аэропортида ҳам икки коридор фаолиятини бошлаган.

Фото: Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати

Эндиликда мамлакат халқаро аэропортларида жисмоний шахслар нотижорий мақсадлар учун товарларни декларация қилиш шакллари сифатида божхона операцияларини амалга ошириш учун «яшил» ва «қизил» коридорлардан бирини танлашлари мумкин.

Фото: Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, йўловчиларга тушунарли ва қулай бўлиши учун Давлат божхона қўмитаси икки коридор тўғрисида батафсилроқ маълумот берувчи видеоролик ҳам тайёрлаган.

Фото: Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг