Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЙҲХБ бошқарма бошлиғи: «Ёнғинлар шу пайтгача бўлган, бундан кейин ҳам бўлади, агар...»

ЙҲХБ бошқарма бошлиғи: «Ёнғинлар шу пайтгача бўлган, бундан кейин ҳам бўлади, агар...»

Фото:«Xabar.uz»

Адлия вазирлиги томонидан «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги» қарор бўйича матбуот анжумани ташкил этилганини хабар қилгандик.

ИИВ ЙҲХБ бўлим бошлиғи Азизхон Муродовнинг айтишича, юртимизда кузатилган автомобил ёнғинлари кундузи чироқни ёқиб юриш қоидасига алоқадор эмас.


Мавзуга доир: Оловга айланган кўчалар ёки «қон чиқмаса ҳисобмас»(ми?)

«Автомобил ёнғинлари кундузи чироқни ёқиб юриш қоидаси билан боғлиқ эмас. ОАВ орқали ҳам, аввалги брифингларда кўп айтяпмиз, ҳайдовчиларимиз транспортнинг техник конструкциясига ўзбошимчалик билан ўзгартириш киритишгани учун, симларда қисқа туташув содир бўляпти. Мисол учун Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлик бошқармаси маълумот берган, 2018 йил 12 ойи давомида 62 та шундай ҳодиса бўлган. Ёнғинлар шу пайтгача содир бўлган, бундан кейин ҳам содир бўлади, агар ҳайдовчилар машинанинг техник ҳолатини назорат қилиб турмаса. 2019 йилнинг 4 ойи давомида 16 ёнғин ҳолати кузатилган ва бунда электр симларининг носозлиги, ёқилғи тизимининг носозлиги ва қасддан ўт қўйиш ҳолатлари кузатилган. Бу ерда кундузи чироқни ёқиб юриш бўйича ёнгани ҳақида гап йўқ» — , дейди ЙҲХББ масъули.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг