Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энди йўл ҳаракати қоидаларини бузган дипломатлар жойида жазоланади

Энди йўл ҳаракати қоидаларини бузган дипломатлар жойида жазоланади

Фото: ЎзА

Судлар йўл ҳаракати қоидаларини бузган дипломатларни элчихоналар билан келишмаган ҳолда жаримага тортиши мумкин. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Судлар ва бошқа ваколатли органлар дипломатик ваколатхоналар билан келишмаган ҳолда дахлсизликга эга шахсларга нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун маъмурий чора қўллаш ҳуқуқига эга бўлди. Авваллари бундай рухсат Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик сервис хизмати орқали олинар эди.

Эндиликда дахлсизликдан фойдаланувчи шахс транспорт воситаси йўл-патрул хизмати ходимлари томонидан тўхтатилганда мақомидан қатъи назар, аккредитация карточкаси ва транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳайдовчилик гувоҳномасини, шунингдек, транспорт воситасининг дипломатик ваколатхонага тегишли эканини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни тақдим этиши шарт.

Шу билан бир қаторда, бундай транспорт воситалари содир этган йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши камералар томонидан қайд этилади. ЙҲҚ бузилиш ҳолати аниқланган тақдирда, дипломатик ваколатхона транспорт воситасидан фойдаланишга жавобгар шахс ёки агарда у жисмоний шахс номига расмийлаштирилган бўлса, транспорт воситаси эгаси маъмурий жавобгарликка тортилади.

Шунингдек, баъзи процессуал ҳолатлар ҳам ўзгарди. Ҳозирда дахлсизликдан фойдаланувчи шахслар томонидан жарима тўлаш умумий тартибда амалга оширилади. Керак бўлса Ташқи ишлар вазирлиги Дипломатик маълумотномасида дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланганлар орасидан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима тўламаган шахсларнинг «қора рўйхати» эълон қилиб борилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг