Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Йўловчилар ҳатто сезмадилар»: қўниш йўлагидан чиқиб кетган Ўзбекистон самолёти юзасидан батафсил изоҳ берилди (видео)

«Йўловчилар ҳатто сезмадилар»: қўниш йўлагидан чиқиб кетган Ўзбекистон самолёти юзасидан батафсил изоҳ берилди (видео)

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» учувчилар мажмуаси бошлиғи Денис Солодовников ва матбуот хизмати вакили Зумрад Шожалилова.

Фото:«Xabar.uz»

Кеча 2 март куни Санкт-Петербург шаҳридаги «Пулково» аэропортида Ўзбекистон ҳаво йўллари авиакомпаниясига тегишли «Boieng 767» самолёти қўниш йўлакчасидан чиқиб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Бугун 3 март куни авиакомпания матбуот хизмати қатор ОАВ вакиллари иштирокида мазкур воқеага бағишланган анжуман ўтказди.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» учувчилар мажмуаси бошлиғи Денис Солодовниковнинг айтишича, самолётнинг қўниш йўлагидан чиқиб кетишига ноқулай об-ҳаво шароити асосий сабабдир. Мазкур ҳодиса оқибатида самолётда ҳеч қанақа кўнгилсиз ҳодиса, йўловчилар соғлигининг ёмонлашуви ва ҳоказолар юз бермаган. Ҳатто самолёт йўлакдан чиқиб кетганини пассажирлар сезмай қолгани айтилди.

Анжуманда самолётда экипаж командири  бўлган Алишер Каримов ҳам мобил алоқа орқали воқеа тафсилотларини ойдинлаштирди. Экипаж раҳбарининг маълумотига кўра, ҳодисада икки асосий сабаб мавжуд: аэропорт бурилиш бурчаги қопламаси ва самолёт ғилдираги ҳолати билан боғлиқ муаммолар.

«Boieng 767» самолёти экипаж командири Алишер Каримов. Фото: «Ўзбекистон ҳаво йўллари»

«Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг Санкт-Петербургдаги вакили Зафар Саидазимовга кўра, барча йўловчилар эсон-омон аэропортга етказилди, улар билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо кузатилмади.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг Санкт-Петербургдаги вакили Зафар Саидазимов. Фото: «Ўзбекистон ҳаво йўллари»

Мазкур самолёт миллий авиакомпанияга 15 йилдан буён хизмат қилади. Учишдан аввал унинг техник ҳолати яхши баҳоланган. Энди яна фойдаланишга қайтаришдан аввал, самолёт махсус текширувдан ўтиши керак бўлади.

Жорий ҳафта ҳаво йўлларидаги ўзига хос воқеаларга бой бўлди десак, адашмаймиз. Дастлаб, Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги келишмовчиликлар туфайли Покистон ҳаво йўлини ёпди, бунинг оқибатида Ўзбекистон самолёти Амритсарга кетаётиб, ортга қайтди. Сўнгра, Россия ҳаво кемаси яна шу муаммо сабаб Тошкентда қўнишга мажбур бўлди. Шунингдек, Тошкентдан Покистонга халқаро рейслар бекор қилинди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг