Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёзда мева-сабзавотларни сақлашнинг 7 чораси

Ёзда мева-сабзавотларни сақлашнинг 7 чораси

Фото: «Usa.one»

Саховатли ёз дастурхони жуда тўкин, аммо иссиқда озиқ-овқатлар тез яроқсиз ҳолга келиб, касаллик тарқатувчи бактериялар манбаига айланиши ҳеч гап эмас. Масалан, мева-сабзавот, тухум, гўшт ва сут маҳсулотлари...

Турли касалликларга йўлиқмаслик учун озиқ-овқатни тўғри сақлашга эътибор қаратиш керак. Бунинг учун «Usa.one» сайти мутахассислари қуйидаги тавсияларни беришяпти.

  1. Совуткичдан ташқарида сақлаш мумкин бўлган мева-сабзавотлар

Авокадо, банан, папайя, шафтоли, нок, цитрус мевалар, манго, қовун, помидор ва қовоқни, агар улар тўлиқ пишиб етилмаган бўлса, хона ҳароратида ҳам сақлаш мумкин. Кейинчалик эса уларни совуткичда ҳам бир неча кунгача сақласа бўлади. Агар бу маҳсулотларнинг асл таъмини ҳис этишни истасангиз, совуқхонагача етиб боришига йўл қўйманг. Айниқса, помидорнинг ҳарорат ўзгаришларига сезувчанлиги жуда юқори.

  1. Картошка, батат, саримсоқпиёз ва пиёз

Бу сабзавотлар қуруқ ва салқин, қуёш нурлари тушмайдиган жойда яхши сақланади. Бундай шароитда улар асл ҳолатини 2-4 ҳафтагача йўқотмайди.

  1. Бошқа мева-сабзавотлар

Қолган мева-сабзавотларни, агар ювилмаган бўлса, совуткичда бир неча кундан бир неча ҳафтагача сақлаш мумкин. Уларни махсус контейнерда сақлаган яхши, бироқ бодринг ва ва булғор қалампирини совуткичнинг нисбатан илиқроқ қисмига жойлаштиринг.

  1. Тропик мевалар

Тропик мамлакатлардан келтирилган мевалар совуқда мазасини йўқотишидан ташқари, этилен ҳам ажратиб, нафақат ўзи, балки ёнидаги меваларнинг ҳам тез айнишига сабабчи бўлади.

  1. Кўкатлар ва бошқалар

Кўкатлар, гиёҳлар, брокколи, янги сабзи, гулкарам, бодринг, кўк нўхат ва ловияни музлаткичга жойлашдан олдин «изли» пластик идишларга солиш керак. Бодринг ва кўкатлар қоғозга ўраб қўйилса кўпроқ вақт янги туради.

  1. Салат барглари

Салат баргини полиэтилен пакетда сақлаш ярамайди — бундай шароитда у «бўғилиб», чирий бошлайди. Ювилмаган салат ўсимлигини «изли» пластик идишга, ювилганини эса қоғоз пакетга жойланг.

  1. Қўзиқоринлар

Қоғоз пакетга солинган қўзиқоринларни совуткичда сабзавотли контейнерларнинг ёнига жойлаштиринг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг