Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёзда Парижда Ямандаги ҳолат юзасидан конференция бўлиб ўтади

Ёзда Парижда Ямандаги ҳолат юзасидан конференция бўлиб ўтади

Франция президенти Эммануэл Макрон Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан ўтказилган учрашувдан сўнг шу йилнинг ёзида Ямандаги вазият юзасидан гуманитар конференция бўлиб ўтишини маълум қилди. Бу ҳақда «Европа 1» радиоси хабар бермоқда.

«Шу йилнинг ёзида Парижда Ямандаги вазият юзасидан конференция ўтказамиз», — дея маълум қилган президент Макрон.

Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад бин Салмоннинг 3 кунлик расмий ташриф билан Францияга боргани ҳақида аввал сайтимизда хабар берган эдик.

2015 йилдан буён Яманда давом этаётган уруш натижасида 10000 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, миллионлаб одамлар очлик исканжасида ҳаёт кечирмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ямандаги вазиятни дунёдаги энг оғир гуманитар инқироз сифатида баҳолаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг