Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёзмайман дейману... барибир ёзиб қўяман-да!

Ёзмайман дейману... барибир ёзиб қўяман-да!

Фото: «Google.com»

Ёзмайман, тинчгина сигиримни соғиб, помидорларимни парвариш қилиб, сут-қатиқ, қаймоқ сотаман, дейману... Яна жунуним бошимга чиқиб ёзиб қўйганимни билмайман.

Бугун телефоним жиринглади. Олсам овози майин бир қиз: «сиз Маҳмуджоннинг аясимисиз», — деди. Ҳа, дедим. «Мен Маҳмуджоннинг гуруҳидаги болалардан бирининг онасиман», — деб муддаога ўтди.

— Биз ота-оналар билан келишиб «Хайр боғча» тадбирига 100 минг сўмдан йиғадиган бўлдик. Буни ичига боғчага ремонт, болаларнинг чиқимлари ва боғчага опага совға ҳам киради, — деди.

«Нега бошқа боғчалар 50-70 мингдан йиғяпти, биз ҳам 50 мингдан йиғсак бўлмайдими», — десам, «Билмадим, мен ёш онаман, бувилар айтяпти», — деди.

Яқинда ўзи Муниранинг 4-синфни битиришига 100 мингдан йиғиб бергандик. Худо билади ўша пулнинг қанчаси нимага ишлатилганини. Худди шу 100 мингнинг ичида мактаб ремонти ҳам бор эди.

Мен қизиқяпман-да. Давлат бюджетининг энг катта қисми таълим ва соғлиқни сақлаш тизимига ажратилади. Нега яна мактаб ва боғчаларда йиғ-йиғлар тугамаяпти. Давлатнинг пули қаерга кетяпти?

Давлат ремонт учун деб ажратган пул нега халқнинг кўз ўнгида, шаффоф ишлатилмайди? Нега ҳар йили ота-оналар ремонт учун пул йиғиб беради? Нега, нега, нега???

Яна энг ёмони душман ўзимиздан чиқади. Устозга яхши кўриниш истагидаги бир-икки ота-она таклиф худди ўзидан чиққандай гапиради. Ўшаларнинг қўли билан иш қилинади. Гўёки таклиф ота-онадан чиққандай.

Кимдир боғча ва мактаблар ремонтини текширадими? Кимдир халққа пуллари талон-тарож бўлаётганини исботлаб бера оладими? Кимдир ёки кимлардар Президентни алдаётганини тан оладими?

Маҳмуджоннинг онаси

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг