Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Юнайтед» қилолмаган ишни «Севилья» ортиғи билан эплади

«Юнайтед» қилолмаган ишни «Севилья» ортиғи билан эплади

Фото: Twitter / BBC Sport

Европа чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳсидан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» – «Севилья» учрашувида меҳмонлар зафар қучишди. Учрашувда ҳисоб ўйиннинг 74-дақиқасига келиб очилди. Виссам Бен-Йеддер тўрт дақиқа ичида иккита гол уриб, жамоасини кейинги босқичга олиб чиқди.

Айтиш керакки, «Қизил иблислар» дастлабки учрашувда Испанияга бориб, битта гол ҳам уролмай келишганди. «Севилья» эса бу вазифани ортиғи билан бажарди. Иккинчи ўйинда «Рома» Жеконинг голи эвазига «Шахтёр»ни енгди ва кейинги босқичга йўл олди.

ЕЧЛ, 1/8 финал
Жавоб учрашувлари

«Манчестер Юнайтед» (Англия) – «Севилья» (Испания) 1:2 (0:0, 1:2)

Голлар: 0:1 – 74 Бен-Йеддер, 0:2 – 78 Бен-Йеддер, 1:2 – 84 Лукаку.

«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Смоллинг, Байи, Валенсия (Мата, 77), Лингард (Марсьяль, 77), Янг, Феллайни (Погба, 60), Матич, Санчес, Рэшфорд, Лукаку.

«Севилья»: Рико, Кьер, Эскудеро, Меркадо, Лангле, Васкес (Писарро, 87), Банега, Сарабия, Нзонзи, Корреа (Гайс, 89), Муриэль (Бен-Йеддер, 72).

Огоҳлантиришлар: Банега (5), Бен-Йеддер (78), Корреа (88), Сарабия (90), Рэшфорд (90).

Дастлабки ўйин — 0:0


«Рома» (Италия) – «Шахтёр» (Украина) 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 52 Жеко.

«Рома»: Алиссон, Фасио, Манолас, Коларов, Флоренци, Стротман, де Росси, Ундер (Жерсон, 65), Наингголан, Перотти, Джеко (Эль-Шаарави, 89).

«Шахтёр»: Пятов, Ордец, Исмаили, Бутко, Ракицкий, Фред, Степаненко (Алан Патрик, 74), Тайсон, Марлос (Дентиньо, 82), Бернард, Феррейра.

Огоҳлантиришлар: Флоренци (39), Манолас (54), Степаненко (71), Фред (76), Феррейра (80).

Четлатиш: Ордец (79).

Дастлабки ўйин — 1:2

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг