Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Юнусободдаги ёнғин уч соатда ўчирилди, қурбонлар йўқ

Юнусободдаги ёнғин уч соатда ўчирилди, қурбонлар йўқ

Фото: ИИББ

Пойтахтдаги синтепон ишлаб чиқарувчи корхонада ёнғин чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълум қилишича, 14 ноябрь куни 10:00 да Юнусобод тумани Боғишамол кўчасидаги синтепон ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин бошланган. Ёнғинни ўчиришга 15 дона асосий ва 8 та ёрдамчи махсус ўт ўчириш техникаси жалб қилинган ва 12:49 да бартараф этилган.

Ёнғинга технологик жараён нотўғри ташкил этилгани сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Олов 2800 кв.м майдонга тарқалган.

Ҳодиса натижасида том, цех биноси ва ускуналар қисман ёнган. Оловни мустақил ўчиришга уринган корхона ходимларидан бири бироз куйиш жароҳатини олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг