Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

100 000 сўмликнинг чиқарилиши инфляцияга таъсир қиладими?

100 000 сўмликнинг чиқарилиши инфляцияга таъсир қиладими?

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Муҳамет Жумагалдиев бу ҳақда қуйидаги фикрларни билдирди, деб хабар бермоқда «ЎзА​​».

– Маълумки, шу йилнинг 15 январь куни Олий Мажлис Сенати 100 минг сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъқуллади, — дейди Муҳамет Жумагалдиев. — Марказий банк томонидан 100 минг сўмлик банкнотани муомалага чиқаришдан мақсад аҳолига нақд пул орқали ҳисоб-китобларда қулайлик яратиш, сақлаш, ташишни осонлаштириш, муомаладаги банкноталар структурасини оптималлаштиришдан иборат.

Юз минг сўмлик банкнота эскирган пул бирликларини муомаладан чиқариш ҳисобига муомалага киритилмоқда. Шунинг учун, бу банкноталарнинг муомалага чиқарилиши амалдаги нақд пул массасининг ошишига олиб келмайди.

Демак, муомаладаги нақд пуллар структурасининг ўзгариши инфляциянинг ошишига таъсир қилмайди. Яна ҳам соддароқ айтганда, 100 минг сўмлик пул аҳолига қўшимча қулайлик яратади ва банкоматлар орқали хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини оширади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг