Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Заҳарнинг оз-кўпи йўқ: йилига қарийб 3 миллион одам ўлмоқда (инфографика)

Заҳарнинг оз-кўпи йўқ: йилига қарийб 3 миллион одам ўлмоқда (инфографика)

Фото: «Europaclinic.ru»

«The Lancet» чоп этган янги тадқиқот озми-кўпми — барибир, алкоголь истеъмоли доим хавфли эканини кўрсатди.

Тадқиқотда дунёнинг 195 мамлакатида 1990—2016 йиллар давомидаги алкоголь истеъмоли миқдори ва унинг саломатликка таъсири ўрганилди.

Аниқланишича, нафақат сурункали ичиш, балки ҳар замонда «томоқни ҳўллаб туриш» ҳам кони зарар.

Мана бу рақамларга қаранг: 2016 йили 2,8 миллион киши спиртли ичимликлар истеъмоли ва унинг оқибатлари билан боғлиқ ҳолатларда дунёдан кўз юмган. Хиросимага ташланган атом бомбаси қанча одамнинг ёстиғини қуритганди? Ҳар йили спиртли ичимликлар камида «ўнта Хиросима» эффектини беряпти.

Оқибати эса кафтдагидек намоён: 15 ёшдан 49 ёшгача бўлганлар орасида бевақт ўлимга ва ногиронликка олиб келувчи «биринчи рақамли» омил айнан спиртли ичимликлар бўлиб турибди.

2016 йили Хитойда 700 мингдан зиёд инсон (эркаклар — 650 минг, аёллар — 59 минг) спиртли ичимликлар истеъмоли оқибатида оламдан ўтган. Ҳиндистонда 330 мингдан зиёд, Россияда 223 минг, Бразилияда салкам 100 минг нафар инсоннинг ўлимига алкоголь сабаб бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг