Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Замбаракнинг ўқи

Замбаракнинг ўқи

Фото: «Sabah»

Россиянинг Новороссийск шаҳридаги савдо мажмуаси биноси ёнида барпо этилаётган иншоот остидан Иккинчи жаҳон урушидан қолган замбарак ўқи топилди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Замбарак ўқини кўрган қурувчилар ҳайратга тушиб, дарҳол полицияга хабар беришди.

Полиция ходимлари ўқни кўриб, атрофдаги бинолардан одамларни хавфсиз жойга кўчирди.

Иккинчи жаҳон урушидан қолган учта замбарак ўқи бино остидан чиқариб олинди.

Аввал ҳам Ростов шаҳрида топилган замбарак ўқининг портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг