Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зеленскийнинг иши судда кўрилмоқда

Зеленскийнинг иши судда кўрилмоқда

Фото:«Голос Америки»

Жорий йилда Украинадаги президентлик сайловларида ғолиб чиққан Владимир Зеленский Киевнинг Оболон тумани судига чақирилди. Бу ҳақда Украинанинг «Факты» нашри ёзди.

Зеленский Украина маъмурий ҳуқуқбузарлик кодексининг 212-10 моддаси яъни мавжуд сайлов қонунчилигини бузишда айбланмоқда. У сайлов қоғозини журналистларга кўрсатиб, ўзига овоз берганини билдирганди. Қонунчиликка кўра, овоз бериш яширин бўлиши керак. 

Бўлажак президент энди жарима тўлашга яқин турибди. 

Аввалроқ, Владимир Зеленский «1+1» телеканалида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров билан боғлиқ лавҳа учун бутун мусулмон аҳлидан узр сўраганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг