Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

18-19 октябрь кунлари Путин Ўзбекистонга ташриф буюради

18-19 октябрь кунлари Путин Ўзбекистонга ташриф буюради

Фото: «Sputnik»

Шу йилнинг 18-19 октябрь кунлари Путин Ўзбекистонга ташриф буюради, дея хабар беради «Podrobno.uz».

18-19 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари – Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтади. Расмий ташриф доирасида биринчи марта минтақалараро ҳамкорлик форуми ўтказилади.

Россия айни пайтда Ўзбекистоннинг етакчи савдо-иқтисодий ҳамкоридир. Ўзбекистонда ҳозир 960 дан зиёд Россия капитали иштирокидаги корхоналар фаолият юритмоқда. Савдо-саноат палатаси таҳминларига кўра, йил охиригача улар сони мингдан ошади. Россияда ҳам Ўзбекистоннинг 560дан зиёд корхонаси фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида Россия билан товар айирбошлаш бўйича тўртинчи ўринда туради. 2017 йил якунларига кўра, савдо айланмаси 3,6 миллиард долларни ташкил қилиб, 33,9 фоизга ўсган.

Шу йилнинг январь-февраль ойларида товар айирбошлаш 50,2 фоизга ошиб, 600 млн долларни ташкил этди. Россиядан Ўзбекистонга киритилган инвестициялар 8,6 миллиарддан ошган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг