Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2018 йилги давлат дастури 5−15 январ кунлари жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши кутилмоқда

2018 йилги давлат дастури 5−15 январ кунлари жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши кутилмоқда

Фото: «Vuzpromexpo.ru»

Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилнинг 28 декабрдаги «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» йилида 2017—2021- йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойишига мувофиқ Президентнинг давлат маслаҳатчиси Отабек Муродов бошчилигида дастур лойиҳасини тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилди. Бу ҳақда «Gazeta.uz» хабар бермоқда.

Хабарда ёзилишича, ушбу гуруҳга жамоатчилик, миллий ва халқаро экспертлар фикри, шунингдек ўтказилган анжуманлар, семинарлар ва давра суҳбатлари натижаларини ўрганиш, 2017 йилда Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда йўл қўйилган камчилик ва хатоларни танқидий ўрганиш вазифаси топширилдиган.

Дастур лойиҳаси 2018 йилнинг 5 январигача тайёр бўлиши лозим, шундан сўнг 5−15-январ кунлари лойиҳа кенг жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилади. Жамоатчилик муҳокамалари натижалари таҳлили ва келиб тушган таклифлар асосида 20 январдан давлат дастури лойиҳаси такомиллаштирилади. Эслатиб ўтамиз, Ҳаракатлар стратегияси ҳам жамоатчилик муҳокамасидан сўнг қабул қилинган эди.

2018 йилги давлат дастурида Президентнинг 22 декабрдаги Олий Мажлисга мурожаатномасида тилга олинган масалаларнинг акс эттирилиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг