Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Абдулазиз Комилов Покистон ТИВ раҳбари билан учрашди

Абдулазиз Комилов Покистон ТИВ раҳбари билан учрашди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Кеча, 12 февраль куни Исломобод шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Покистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Хаважа Муҳаммад Асиф билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Суҳбат чоғида ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан Ўзбекистон-Покистон муносабатларининг кун тартиби ва БМТ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги алоқалар юзасидан фикр алмашилди.

Ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга, аввало савдо-иқтисодий, инвестицион, транспорт-коммуникация, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда алоқаларни мустаҳкамлашга томонлар тайёр эканлиги тасдиқланди.

Қўшни Афғонистондаги вазиятни тинч йўлга ўтиши минтақавий ҳамкорликни фаолроқ ривожлантириш имкониятини яратади. Шу нуқтаи назардан Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик» номли Афғонистон бўйича халқаро конференцияда кўриб чиқишга киритилаётган масалалар муҳокама қилинди.

Учрашувда вазирлар томонидан 2018 йили бўлиб ўтадиган турли даражалардаги Ўзбекистон-Покистон учрашувлари жадвали юзасидан фикр алмашилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг