Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Абдусалом Азизов АҚШ Миллий гвардияси делегациясини кутиб олди

Абдусалом Азизов АҚШ Миллий гвардияси делегациясини кутиб олди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Абдусалом Азизов бугун, 18 сентябрь куни мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Миссисипи штати Миллий гвардияси қўмондони — штат губернатори ўринбосари, генерал-майор Жейсон Бойлз бошчилигидаги ҳарбий делегацияни кутиб олди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Учрашувда мудофаа соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати муҳокама қилиниб, истиқболдаги режалар белгилаб олинди. Ўзаро манфаатли ҳамкорликларни кучайтириш ҳамда Марказий Осиё минтақасида барқарорликни таъминлаш борасида фикрлар алмашилди. 

Суҳбат давомида мудофаа вазири А.Азизов мамлакатлараро ҳар томонлама ва кўп режали ҳамкорликни ривожлантиришда жорий йилнинг май ойида Америка Қўшма Штатларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг амалга оширган расмий ташрифи икки давлат ҳамкорлиги учун катта ютуқлар заминини яратганини айтиб ўтди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шундан кейин меҳмонлар Қуролли Кучлар академиясининг вазифа ва фаолияти ҳамда малакали ҳарбий кадрларни етиштиришда замонавий ёндашувлар, курсантларнинг таълим олиши ва яшаши учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Таъкидлаш керакки, ўтган йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг хориж давлатлари мудофаа идоралари билан ўзаро ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилди. Мамлакатимизнинг бошқа давлатлар билан икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик доирасидаги чора-тадбирлар кўлами тобора кенгайиб, олий ҳарбий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар, кўп йиллик хизмат тажрибасига эга офицерлар томонидан олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари, долзарб йўналишлардаги изланишлар хориж тажрибасига таянган ҳолда амалга оширилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг