Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ кадетлари ўзбекистонлик курсантлар билан тажриба алмашади

АҚШ кадетлари ўзбекистонлик курсантлар билан тажриба алмашади

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Кеча, 15 май куни Қуролли Кучлар академиясида билим юрти курсантлари ва АҚШ Қуролли кучлари резервдаги офицерларни тайёрлаш корпусининг 36 нафар кадети иштирокида «Буюк саркардалар ва давлат арбоблари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Конференция давомида Академия курсантлари ва тингловчилари Амир Темур, Алишер Навоий, Имом Бухорий, Ал-Хоразмий, Абу Али Ибн Сино, Жалолиддин Мангуберди ва бошқа буюк намоёндаларимиз ҳақидаги маърузаларини ўзбек, рус, инглиз тилларида баён этди.

Шунингдек, хорижлик кадетлар учун юртимизнинг қадимий тарихи, шонли ўтмиши ва бугуни тўғрисида тайёрланган ҳужжатли фильмлар ва видеороликлар конференция иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Ушбу учрашув аввало икки давлат ёшларининг ўзаро фикр алмашиши, эркин ва дўстона мулоқоти учун замин яратмоқда.

Таъкидлаш керакки, АҚШ Қуролли кучлари вакиллари уч ҳафта давомида Академия ҳамда Мудофаа вазирлигининг бошқа олий ҳарбий таълим муассасалари фаолияти, ўқув тизими, курсантларимизга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, ўзаро тажриба алмашишлари кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, 14 май куни Миссисипи штати губернатори Филипп Брайант бошчилигидаги АҚШ делегацияси юртимизга ташриф буюриб, Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясидаги ўқув жараёнлари билан танишган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг