Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ Россияга янги дипломатларни жўнатишни таклиф қилди

АҚШ Россияга янги дипломатларни жўнатишни таклиф қилди

Россиялик 100 нафар, АҚШ эса 60 нафар дипломатни ўз ҳудудидан чиқариб юборганди.

Фото: «gazeta.ru»

Бугун, 4 апрель куни АҚШ давлат департаменти Россия «Скрипал иши» туфайли мамлакатдан чиқариб юборилган дипломатлар ўрнига янгиларини жўнатиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

«Худди аввалги ҳолатлар каби Россия бўш турган ўринларга дипломатлар аккредитацияси учун сўров юбориши мумкин», — дея баёнот берган АҚШ давлат департаменти.

«Россия бизни мамлакатдаги дипломатлар сонини қисқартириши юзасидан огоҳлантирмади. Шу сабабли АҚШ ҳудудидан чиқариб юборилган дипломатлар ўрнига бошқасини юбориш учун аккредитация сўровини юбориш мумкинлигини маълум қиламиз», — деган давлат департаменти вакили.

Аввал хабар берганимиздек, «Скрипал иши» натижасида Европа давлатлари россиялик 100 нафар, АҚШ эса 60 нафар дипломатни ўз ҳудудидан чиқариб юборганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг