Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бангладеш 100 000 нафар Роҳингя мусулмонларини ватанига қайтаришга тайёргарлик кўряпти

Бангладеш 100 000 нафар Роҳингя мусулмонларини ватанига қайтаришга тайёргарлик кўряпти

Фото: «Reuters»

Бангладеш ҳукумати шу йили Бирмадаги этник тозалашдан қочиб ўтган қочоқларнинг 100 000 нафарини ўз ватанларига қайтариб юборишга тайёргарлик кўрмоқда, деб ёзади «Евронюс». Бу репатриациянинг илк босқичида амалга оширилади.

Бангладеш транспорт вазири Убайдул Қодирнинг айтишича, 100 000 кишининг исми ёзилган рўйхат бугун Мянма ҳукуматига юборилиши керак. Томонлар ўртасидаги келишув асосида амалга оширилиши режалаштирилган ушбу амалиёт январ ойининг охирида старт олади.

«Гуруҳимизнинг кейинги йиғилиши Бирмада бўлиб ўтади ҳамда биз репатриация шартларини келишиб оламиз», деди вазир.

Август ойидан буён 665 000 Роҳингя мусулмонлари Бирмадаги этник тозалашдан қочиб, Бангладеш ҳудудидан бошпана топган эди. Мянма ҳукуматининг ушбу ҳаракатларини БМТ ва АҚШ этник тозалаш дея баҳолаган.

Бундан олдинроқ 300 000 роҳингялик аллақачон Бангладешдаги қочоқлар лагерларига қочиб келишган эди.

Иккала ҳукумат вакиллари ноябр ойида репатриация масаласида келишувга эришган эдилар. Ҳужжатга мувофиқ, у 23 январдан бошланиши керак.

Қочоқлар масаласи бўйича ҳукумат миссиясига бошчилик қилувчи Камол Озоднинг сўзларига кўра, бугунги кунда Бангладеш ҳудудида 1 миллионга яқин роҳингялик мусулмонлар истиқомат қилишмоқда, баъзилари бир неча ўн йиллардан буён Бангладешда яшаб келмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг