Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

БМТ чегара масалалари бўйича Ўзбекистон тажрибасини оммалаштирмоқчи

БМТ чегара масалалари бўйича Ўзбекистон тажрибасини оммалаштирмоқчи

2018 йилнинг 1 ноябрь куни ТИВда Махсус топшириқлар бўйича элчи Илҳомжон Неъматов БМТ Бош котиби ўринбосари, Аксилтеррор бошқармаси раҳбари Владимир Воронков ва БМТ Бош котибининг Махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Наталя Герман билан учрашди.

Меҳмонларга Ўзбекистоннинг минтақа давлатлари билан давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича музокаралар жараёни тўғрисида қисқача маълумот берилди.

Ўзбекистон ТИВнинг маълум қилишича, Ўзбекистоннинг Қирғизистон ва Тожикистон билан давлат чегарасини расмийлаштириш ҳамда чегара бўйича шартномаларни имзолаш каби мушкул масалаларга жавоб топилиши БМТ томонидан юқори баҳоланди.

Учрашув давомида чегара масалалари бўйича Ўзбекистоннинг ижобий ишланмаларини оммалаштириш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Шу муносабат билан БМТ вакиллари халқаро ташкилот доирасида чегара масалаларини ечиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси мавзусида тақдимот ўтказишни таклиф қилдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг