Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Доналд Трамп Россия ва Эроннинг Суриядаги ҳаракатларини шармандалик дея баҳолади

Доналд Трамп Россия ва Эроннинг Суриядаги ҳаракатларини шармандалик дея баҳолади

Foto: «Lifeua.net»

АҚШ президенти Доналд Трамп Россия ва Эронни Суриядаги воқеаларда айбдор деб ҳисоблайди. Бу ҳақда «Bloomberg» нашри хабар бермоқда.

АҚШ раҳбари Австралия бош вазири Малколм Тренбул билан ўтказилган матбуот анжуманида Суриядаги воқеаларга алоқадор саволга қуйидагича жавоб берди: «Айтишим мумкинки, Россия, Эрон ва Сурия ҳукуматларининг охирги кунлардаги ҳаракатлари инсонийликка номуносиб. Уларнинг Шарқий Гутадаги қилмишлари шармандаликдир».

Шунингдек АҚШ раҳбари америкалик аскарларнинг Суриядаги ягона мақсади ИШИД гуруҳини йўқ қилиш эканлигини таъкидлади. «Бизнинг ягона мақсадимиз ИШИДдан қутулиш ва уйга қайтиш. Бошқа ҳеч қандай сабаб йўқ», — деди президент.

Аввалроқ АҚШ Шарқий Гутадаги зўравонликларда Россия ва Сурия ҳукуматларини айблаган эди. Бунга жавобан Кремл бундай айбловларнинг асоссиз эканлигини маълум қилди.

Сурия ҳукумати кучлари 18 февраль куни Шарқий Гутадаги бир қатор террорчи гуруҳлар позицияларига қарши ҳарбий ҳаракатлар бошланганини маълум қилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг