Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЕИ Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорлик билдирди

ЕИ Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорлик билдирди

Бухоро вилояти судида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш давом этмоқда. Европа Иттифоқи ушбу маҳкама жараёни юзасидан баёнот берди.

«Европа Иттифоқи Қорақалпоғистонда июль ойи бошида юз берган фожиали воқеалар билан боғлиқ ҳаракатларда айбланаётган 22 нафар шахс устидан Бухоро шаҳрида ўтказилаётган суд жараёнини диққат билан кузатмоқда. Биз Ўзбекистон ҳукуматига жараённи жамоатчилик, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари учун очиқ ва шаффофлигини ҳамда бевосита тўғридан-тўғри трансляцияни таъминлагани учун миннатдорлик билдирамиз ва жараённи адолатли ҳамда холис бўлишига умид билдирамиз», – дейилади расмий муносабатда.

ЕИ, айни чоқда, Ўзбекистон ҳукуматини халқаро ҳуқуқ меъёрлари доирасидаги мажбуриятларини бажаришга ундаган.

«Биз ҳукуматни фикрни эркин изҳор қилиш ва йиғилишлар эркинлиги бўйича, шу жумладан, GSP+ доирасидаги ўз мажбуриятларини бажаришга чақирамиз. Шунингдек, биз Қорақалпоғистондаги воқеалар бўйича тергов комиссиясининг ишлари натижасини яқин кунларда олишни сабрсизлик билан кутмоқдамиз ва ушбу натижалар жамоатчиликка эълон қилинишига умид қиламиз», – дейилади баёнотда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг