Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Италияда ФАОнинг бош директорлиги учун сайлов ўтказилади

Италияда ФАОнинг бош директорлиги учун сайлов ўтказилади

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати

Бугун, 22 июнь куни Италия пойтахти Рим шаҳрида БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Бош қароргоҳида навбатдаги конференциянинг 41-сессияси ўз ишини бошлади. Мазкур нуфузли анжуман доирасида ФАОнинг янги Бош директори сайланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Грузия Бош вазири маслаҳатчиси Давид Ревазович Кирвалидзе номзодлардан бири. У мамлакатда икки марта қишлоқ хўжалиги вазири, Қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича Парламент қўмитасининг раиси сифатида фаолият юритган.

ФАО раҳбарлигига Франция ҳамда Европа Иттифоқидан Катрин Жеслен-Ланеель номзодлик қилмоқда.

ФАОга бошчилик қилмоқчи бўлган номзодлардан яна бири Цюй Дунъюй халқаро ҳамкорлик бўйича катта тажрибага эга, дунёдаги очлик ва қашшоқликни бартараф этишга қаратилган лойиҳалари билан катта муваффақият қозонган.

Жорий йилнинг 29 июнига қадар давом этадиган сессиянинг асосий воқеаси эртага, якшанба куни соат 10 00 да бўлиб ўтади. Энг кўп овоз тўплаган номзод Жозе Грациану да Силванинг ўрнига сайланади. Экспертларнинг фикрича, сайлов икки босқичда ўтказилади. 28 июн куни ФАО Кенгашига сайловлар бўлиб ўтади.

Мазкур нуфузли анжуманда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев ҳам иштирок этиб, бўлажак сессиядаги ФАО Бош директорлиги учун ўтказиладиган сайловда овоз беради.  

Ўзбекистон ва ФАО 2001 йилдан бўён ҳамкорлик қилиб келмоқда. Бундан беш йил аввал мазкур ташкилотнинг Ўзбекистонда ваколатхонаси очилган бўлиб, айни пайтда шерикликдаги ўндан ортиқ лойиҳалар фаолият олиб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг