Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жанубий Корея президенти Ўзбекистонга келади

Жанубий Корея президенти Ўзбекистонга келади

Фото:«Review.uz»

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин апрель ойининг ўрталарида Ўзбекисонга ташриф буюради. Бу ҳақда ҳозир Тошкентда бўлиб турган Корея республикаси делегациясига асосланиб, Podrobno.uz  хабар берди.

Президент ташрифи давомида Тошкентда катта бизнес-форум ва қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда. Тадбирлардан саноат ва қишлоқ хўжалиги, энергитика соҳаси бўйича ҳамкорлик, логистика ва инфраструктура бўйича ҳамкорлик, миллатлараро алоқаларни мустаҳкамлаш масаласи ҳам ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея Ўзбекистоннинг йирик савдо-иқтисодий ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Давлатлар ўртасидаги йиллик товар айланмаси 1 миллиард доллардан ошади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг