Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жанубий Корея ва КХДР раҳбарлари илк бор бир-бирига қўнғироқ қилди

Жанубий Корея ва КХДР раҳбарлари илк бор бир-бирига қўнғироқ қилди

Фото:«AP»

Бугун, 20 апрел куни Жанубий Корея ва КХДР раҳбарлари Мун Чже Ин ва Ким Чен Ин ўртасида телефон қўнғироғи амалга оширилди. Бу ҳақда Жанубий Корея бирлашув вазирлиги эълонига асосланиб, «ТАСС» хабар қилмоқда.

«Тўғридан-тўғри қўнғироқ Мун Чже Ин резиденцияси бўлган Кўк уйни ва Шимолий Корея давлат кенгаши марказий офисини боғлайди», — дейилади хабарда.

Аввалига Жанубий Корея текширув қўнғироғини амалга оширди, кейин эса Шимолий Корея томондан жавоб қўнғироғи бўлди. Телефон линияси соз бўлиб, техник муаммолар юзага келмаган.

Таъкидланишича, 27 апрел куни Жанубий ва Шимолий Корея чегарасидаги демилитар ҳудудда Мун Чже Ин ва Ким Чен Ин учрашуви бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг