Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Жиззах авиация билим юрти Қашқадарёга кўчирилишини маълум қилди

Шавкат Мирзиёев Жиззах авиация билим юрти Қашқадарёга кўчирилишини маълум қилди

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида шу йилнинг 28—29-январь кунлари Қашқадарё вилоятига борган эди

Вилоятга ташрифи чоғида давлат раҳбари Қарши туманидаги Хонобод ҳарбий аэродромига ташриф буюрди. Учувчилар билан мулоқот қилди. Шавкат Мирзиёев ҳарбийлар билан учрашувда 1994 йилда асос солинган Жиззах олий ҳарбий авиация билим юрти Қашқадарёга кўчирилиши ҳақида маълум қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот 24» дастурида хабар қилинди.

«Бизнинг битта ягона вазифамиз — одамларнинг, халқнинг эртанги кунга ишончини ошириш ва биз ўз йўлимиздан қайтмаймиз. Мана шу йўналишда ҳар куни, ҳар соатда ишлашда давом этамиз», — дея Президент сўзларидан иқтибос келтирилди теледастурда.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 11 январида бўлиб ўтган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисидаги маърузасида бундан буён қайси ҳудудга хизмат сафарига борадиган бўлса, биринчи куни жойлардаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар қандай бораётгани билан танишишини, иккинчи куни эса, шу ҳудуддаги ҳарбий-маъмурий секторлардаги аҳволни ҳар томонлама ўрганиб чиқишини маълум қилган, ҳокимлар, округ қўмондонлари ва бошқа тегишли мутасадди раҳбарлар буни албатта эътиборга олиши лозимлигини таъкидлаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг