Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ким Чен Ин Жанубий Корея раҳбари элчилари билан саммит тўғрисида музокара ўтказди

Ким Чен Ин Жанубий Корея раҳбари элчилари билан саммит тўғрисида музокара ўтказди

Фото: AP Photo/Wong Maye-E

КХДР раҳбари Ким Чен Ин ва Пхенянга ташриф буюрган Жанубий Корея делегацияси аъзолари Корея яриморолида кескинликни юмшатиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олишди. Шунингдек, икки давлат раҳбарларининг саммитини ўтказиш имконияти муҳокама қилинди. Корея марказий телеграф агентлиги(КМТА)га асосланиб ТАСС хабар бермоқда.

«Ким Чен Ин Корея яриморолида ўткир ҳарбий зиддиятларни юмшатиш, мулоқот ва турли хил алоқалар, ҳамкорлик ва алмашинувларни кучайтириш масалалари юзасидан фикр алмашди», —дейилади агентлик хабарида. Таъкидланишича, КХДР раҳбари ва Жанубий Корея президенти Мун Чже Иннинг махсус элчилари ўртасидаги учрашув самимий муҳитда ўтган.

«Ким Чен Ин Жанубий Корея махсус вакилидан президент Мун Чже Иннинг саммит ўтказишни ният қилгани тўғрисида маълумотга эга бўлди. Шундан кейин тарафлар ўзаро фикр алмашиб қониқарли келишувга эришдилар», — деб ёзган агентлик.

Учрашув пайтида КХДР ракета ва ядровий дастурининг муҳокама қилинганлиги ҳақида хабарда ҳеч нарса дейилмаган. Бошқа тафсилотлар ҳам келтирилмаган. Мун Чже Ин маъмурияти расмийлари ҳам музокара ҳақидаги тафсилотларни ошкор қилмаяпти.

5 март куни Сеулдан Пхенянга Жанубий Кореянинг ўн кишилик делегацияси ташриф буюрди. Унинг таркибига Корея Республикаси президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик бошқармаси бошлиғи Чон Йи Ён, Миллий разведка хизмати директори Со Хун, бирлашиш вазирининг ўринбосари Чхон Хэ Сон ва Жанубий Кореянинг бошқа расмийлари кирди. Улар КХДРда икки кун бўлишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг