Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ким Чен Ин яна АҚШ ва Жанубий Корея президентлари билан учрашишга тайёрлигини билдирди

Ким Чен Ин яна АҚШ ва Жанубий Корея президентлари билан учрашишга тайёрлигини билдирди

Ким Чен Ин — КХДР раҳбари.

Фото: «РИА Новости»

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Хитойга ташрифи давомида яна бир бор Жанубий Корея ва АҚШ билан музокаралар ўтказиш ва ушбу мамлакат раҳбарлари билан учрашишга тайёрлигини маълум қилган. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги маълумотига асосланиб, «РИА Новости» хабар берди.

25—28-март кунлари КХДР раҳбари мамлакат етакчиси сифатида Хитойга ўзининг илк бор Хитойда бўлган эди. Ташриф норасмий мақомда бўлган.

Ким Чен Ин, шунингдек, «Жанубий Корея билан муносабатларни илиқлаштириш ва икки давлат саммитини ўтказиш» истагини билдирган. «КХДР АҚШ билан музокара ва икки давлат саммитига тайёр», — деган Ким Чен Ин.

Бундан ташқари, ХХР раиси Си Цзиньпин ҳам охирги йилда Корея яриморолида ижобий ўзгаришлар кузатилаётганини айтган.

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг