Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

КХДР раҳбари Жанубий Корея президентини Пхеньянга таклиф қилди

КХДР раҳбари Жанубий Корея президентини Пхеньянга таклиф қилди

Фото: «www.itv.com»

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Жанубий Корея президенти Мун Чже Инни Пхеньянга таклиф қилди. Шу орқали 2007 йилдан бери ўтказилмаётган икки Корея давлати ўртасидаги саммит бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Ушбу расмий таклифни Мун Чже Инга Шимолий Корея раҳбарининг синглиси Ким Ё Чжон етказган. У айни пайтда Қишки олимпия ўйинлари муносабати билан Жанубда бўлиб турибди.

Жанубий Корея етакчиси шанба куни Шимол делегацияси билан икки давлат ўртасидаги  муносабатларни яхшилаш, ядро ва ракета дастурлари билан боғлиқ муаммоларни ижобий ҳал қилиш масаласида музокаралар ўтказди.

Ким Чен Иннинг синглиси Шимолий Кореяни бошқараётган Кимлар оиласининг, 1953 йилда Корея уруш тугагандан сўнг, Жанубий Корея тупроғига қадам қўйган илк вакиласи саналади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг