Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Маданият тўғрисида»ги ҳамда «Театр ва театр фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда

«Маданият тўғрисида»ги ҳамда «Театр ва театр фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

24 январь куни Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этди.

Тадбирда фракция раҳбари Сарвар Отамуратов берган маълумотга кўра, ўтган йили «Миллий тикланиш» фракцияси 20 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқишда ташаббускорлик кўрсатган. Шунингдек, 2017 йил 12 июлдаги Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, фракция аъзолари томонидан алоҳида 3 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, унинг 2 таси иккинчи ўқишда қабул қилинган.

Айни пайтда фракция томонидан маданият соҳасига оид 2 та – «Маданият тўғрисида»ги ҳамда «Театр ва театр фаолияти тўғрисида»ги қонунлар лойиҳалари ишлаб чиқиляпти, «Туризм тўғрисида»ги қонун лойиҳаси эса такомиллаштириляпти.

Анжуманда айтилишича, парламент ва партия расмий веб сайтига, фуқаролардан ҳамда юридик шахслардан фракция аъзоларига йил мобайнида келиб тушган 1,5 мингдан ортиқ мурожаатнинг 90 фоизи ижобий ҳал этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг