Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мудофаа вазирлиги тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди

Мудофаа вазирлиги тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди

Фарҳоджон Ортиқов.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон  Президентининг фармойишига кўра, Шимоли-ғарбий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони, полковник Фарҳоджон Набижонович Ортиқов лавозимидан озод этилиб, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ортиқовнинг ўрнига округ қўшинлари қўмондони этиб Шарқий ҳарбий округига қарашли Ғурумсарой гарнизонидаги ҳарбий қисмларнинг бирида командир лавозимида хизмат қилиб келаётган полковник Дилшод Садуллоевич Чориев тайинланган.

Дилшод Чориев. Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг