Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Норинда Президент раислигида танқидий йиғилиш бўлиб ўтди

Норинда Президент раислигида танқидий йиғилиш бўлиб ўтди

Фото: «President.uz»

Хабарнинг аудио талқини

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Норин тумани ҳокимиятида вилоят фаоллари, ҳокимлар, секторлар раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари Наманган вилоятида аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш Ўзбекистондаги ўртача кўрсаткичдан бир неча баробар пастлиги, айрим туманларда саноат корхоналари умуман йўқлигини танқид қилди.

Тадбиркорликни янада ривожлантириш, аҳолига даромад манбалари яратиб бериш, хусусан, қарийб 60 минг иш ўрни яратиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилганини маълум қилди.

Қайд этилган масалалар бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг