Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олий Мажлис Сенатида Ҳиндистон ташқи ишлар вазири билан учрашув бўлиб ўтди

Олий Мажлис Сенатида Ҳиндистон ташқи ишлар вазири билан учрашув бўлиб ўтди

Фото: «UzDaily»

Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоевнинг “Ҳиндистон – Марказий Осиё” мулоқотининг бешинчи мажлисида иштирок этиш доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Ҳиндистон Ташқи ишлар давлат вазири Мубашир Жавед Акбар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ахборот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, учрашувда икки томонлама муносабатларнинг истиқболлари, шу жумладан жорий йил октябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга давлат ташрифини ташкил этишга доир масалалар муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида дўстлик ва стратегик ҳамкорлик муносабатлари илдам ривожланиб бораётганини таъкидлади. Кўп асрлик маданий ва савдо-иқтисодий алоқаларга, энг аввало, халқларимиз ўртасидаги чин дўстлик ришталарига асосланган Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатлари юксак даражадаги икки томонлама ҳамкорлик сифатида тавсифланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳиндистонга давлат ташрифига тайёргарлик кўриш доирасида қўшма тадбирлар амалга оширилаётгани қайд этилди. Хусусан, Ҳиндистонда Ўзбекистон Республикасининг маданият кунлари муваффақиятли ўтказилди.

Томонлар парламентлараро ҳамкорликни, шу жумладан  парламентлараро дўстлик гуруҳлари йўналишида ҳам мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида Ҳиндистон Республикаси Парламенти билан ҳамкорлик бўйича дўстлик гуруҳи ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Учрашув якунлари бўйича Мубашир Жавед Акбар Ўзбекистон ва Ҳиндистон қўшма тадбирларини муваффақиятли ўтказиш учун барча саъй-ҳаракатларни ишга солишга тайёрлигини билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг