Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Беларусь билан ҳарбий кадрларни тайёрлашда ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон Беларусь билан ҳарбий кадрларни тайёрлашда ҳамкорлик қилади

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Жорий йилнинг 25-28 март кунлари Ўзбекистон мудофаа вазирининг ўринбосари, генерал-майор Азизбек Икрамов бошчилигидаги ҳарбий делегация Беларусь Республикасининг Ҳарбий академиясида расмий ташриф билан бўлди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Мулоқот давомида, Ўзбекистон-Беларусь ҳарбий билим юртлари ўртасидаги ҳамкорликнинг йўналишлари белгилаб олинди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Томонлар ўртасида профессор-ўқитувчи кадрларнинг малакасини ошириш, юқори малакали илмий ва илмий педагогик кадрларни тайёрлаш ва ҳарбий санъатнинг долзарб муаммолари бўйича ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва уларнинг натижалари бўйича ҳарбий-илмий (илмий-амалий) анжуманларни ташкиллаштириш ва ўтказиш бўйича баённома имзоланди.

Ташриф давомида Ўзбекистон ҳарбий делегацияси вакиллари Беларусь Ҳарбий академиясида ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, курсантларнинг сифатли таълим олиши, яшаши ва мазмунли ҳордиқ чиқариши, шунингдек ҳарбий-илмий тадқиқотлар билан шуғулланиши учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда жануби-ғарбий махсус ҳарбий округда қўшинларни тўсатдан текшириш давом этмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг