Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон-Беларуснинг ҳамкорликдаги ҳарбий машғулотлари бошланди

Ўзбекистон-Беларуснинг ҳамкорликдаги ҳарбий машғулотлари бошланди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

19 май куни Шарқий ҳарбий округ «Ғурумсарой» дала-ўқув майдонида жорий йилнинг 20 – 27 май кунлари ўтказиладиган «Жанговар ҳамдўстлик – 2019» шиори остидаги Ўзбекистон – Беларусь махсус бўлинмалари ўртасидаги ҳамкорликдаги машғулотларнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати 

Унда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги офицерлари, Шарқий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони полковник Лутфулло Бузруков, Поп тумани ҳокими, Ўзбекистон ва Беларусь мамлакатларининг ҳарбий хизматчилари ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати 

Тадбирда сўзга чиққанлар республикаларимиз ўртасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани ва айнан икки мамлакат қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида ўтказилаётган махсус-тактик ўқув машғулотлари ана шу ишларнинг узвий давоми эканлигини таъкидлаб, иштирокчиларга муваффақиятлар тилашди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг