Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо бўлади

Ўзбекистон БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо бўлади

Фото: ЎзА

Женевада БМТнинг Инсон хуқуқлари бўйича кенгаши 37-сессияси иш бошлади. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Инсон ҳуқуқлари бўйича умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигини нишонлаш доирасида ташкил этилган сессияда Инсон хуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари муҳокама қилиняпти. Олий даражадаги тадбир сегментида 180 дан зиёд мамлакатдан 3 мингдан ортиқ вакил, жумладан, давлат ва ҳукумат, вазирликлар, шунингдек, қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон номидан Адлия вазири Русланбек Давлетов, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов, Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатимизнинг Женевадаги доимий ваколатхонаси ходимлари иштирок этмоқда.

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш сифатини янада яхшилаш, Ўзбекистоннинг соҳага оид халқаро ҳамкорликни фаоллаштириш борасида олиб бораётган изчил ишлари, халқаро ташкилотларнинг республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларга берган ижобий баҳосини ҳисобга олган ҳолда, юксак даражали Сегмент йиғилиши доирасида Ўзбекистон 2021-2023 йиллар мобайнида Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси сифатида сайланиш истагини илк бор билдирди.

Ўзбекистон делегацияси томонидан тақдим этилган маълумотлар, жумладан, 2018 йилнинг ноябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми юксак даражали сегмент учрашуви иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг