Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Париж шаҳридаги Шон-шараф майдонида 9 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Шавкат Мирзиёев ҳарбий оркестр садолари остида фахрий қоровул сафи олдидан ўтди.

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Ўзбекистон ва Франция давлат мадҳиялари янгради. Маросимда мамлакатимиз делегацияси аъзолари ҳам ҳозир бўлди.

Шундан сўнг давлатимиз раҳбари Франция Республикаси Президентининг Елисей саройига йўл олди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг