Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон — Қирғизистон: чегара бўйича битим биринчи ўқишда кўриб чиқилди

Ўзбекистон — Қирғизистон: чегара бўйича битим биринчи ўқишда кўриб чиқилди

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси янада мустаҳкамланади.

Фото: «Kenesh.kg»

Кеча, 21 декабр куни Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши мажлисида депутатлар «2017 йил 6 октябр Тошкент шаҳрида имзоланган чегара ҳудудида ишончни мустаҳкамлаш бўйича Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқишди.

Давлат чегара хизмати вакилининг таъкидлашича, мазкур битимнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида хавфсизлик ҳамда ишончни мустаҳкамлаш, ўзбек-қирғиз чегарасида тинчлик ва барқарорликни сақлаб қолиш билан боғлиқ масалаларни тартибга солишдан иборат.

Шартнома минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик масалалари, терроризмга қарши кураш ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши, янги таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашиш, шунингдек, давлат чегарасида ноқонуний миграция масалалари бўйича ҳамкорликка имкон яратади.

Қонун лойиҳаси биринчи ўқишдаёқ овоз беришга қаратилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг