Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири бошчилигидаги делегация Олмаотада «Глобаллашув даврида рақамли кун тартиби» халқаро форумида иштирок этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири бошчилигидаги делегация Олмаотада «Глобаллашув даврида рақамли кун тартиби» халқаро форумида иштирок этмоқда

Абдулла Арипов — Ўзбекистон Республикаси Бош вазири

Фото: «Sputnik»

Бугун Олмаотада «Глобаллашув даврида рақамли кун тартиби» мавзуидаги халқаро форум ўз ишини бошлагани ҳақида хабар берган эдик

Форум бош мавзуси замонавий тренд ва йўналишларни ҳисобга олган ҳолда, Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар ўртасидаги рақамли иқтисодиётни ривожлантириш юзасидан ҳамкорликни кучайтиришдан иборат. 

Фото: «Infocom.uz»

Форум ишида МДҲ давлатларининг ҳукумат раҳбарлари ҳамда масъул идора ва ташкилотлар, шунингдек, бизнес ва жамоатчилик вакиллари иштирок этмоқдалар. Шунингдек, АҚШ, Сингапур, Швейцария, Буюк Британия, Австрия, Россия ва Украина мамлакатларидан АКТ соҳасининг рақамли технологиялар йўналишида етакчи ҳисобланган халқаро экспертлар ҳам таклиф қилинган.

«Глобаллашув даврида рақамли кун тартиби»  халқаро форуми умумий йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов сўзга чиқди.

Фото: «Infocom.uz»

Форум дастури билан бу ерда танишиб чиқишингиз мумкин. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг