Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Саудия Арабистонидаги нефт қувурларига қилинган ҳужумни қоралайди

Ўзбекистон Саудия Арабистонидаги нефт қувурларига қилинган ҳужумни қоралайди

Фото: «Google.com»

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистонидаги нефт насос-компрессор станциясига учувчисиз қурилмалар ёрдамида қилинган ҳужум борасида расмий баёнот бериб ўтди.

«Ўзбекистонда «Сауди Арамко» Саудия Арабистони давлат компаниясига тегишли иккита нефт насос-компрессор станциясига қарши учувчисиз қурилмалар акциялари ташвиш билан қабул қилинди.

Мазкур провокациялар нефт станцияларида ишловчи инсонлар ҳаётига жиддий таҳдид солади. Вазирлик дунё ҳамжамиятини барқарор нефт етказиб беришга ва дунё иқтисодиёти ривожланишига салбий таъсир кўрсатувчи шу каби ҳаракатларга бундан кейин йўл қўймасликка чақиради».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг