Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Беларусь ҳарбийлари Наманганда машғулот ўтказади

Ўзбекистон ва Беларусь ҳарбийлари Наманганда машғулот ўтказади

Фото: «Google.com»

Жорий йилнинг 20—27 май кунлари Наманган вилоятида жойлашган «Ғурумсарой» полигонида биринчи марта Ўзбекистон ҳамда Беларусь Республикалари қуролли кучлари ҳамкорлигида «Жанговар ҳамдўстлик—2019» махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Ушбу ўқув машғулотлари Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича амалий ҳаракатлар режасига асосан ташкил этилади.

Тажриба ва малака алмашув билан боғлиқ амалий машғулотларнинг барчаси «Ғурумсарой» полигони ҳудудларида ўтказилиши режалаштирилган.

Таъкидлаш керакки, 22—27 апрель кунлари «Фориш» тоғ дала ўқув майдонида Ўзбекистон Покистон ва Туркия қуролли кучлари билар ҳамкорликда махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг