Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Жанубий Корея адлия вазирликлари ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон ва Жанубий Корея адлия вазирликлари ҳамкорлик қилади

Фото: «Xabar.uz»

Адлия вазири Русланбек Давлетов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги ва Корея интеллектуал мулк идораси ўртасида ўзаро англашув Меморандумини имзолади.

Корея Республикаси Президенти Мун Чже Иннинг жорий йил 18-21 апрель кунлари Ўзбекистон Республикасига амалга оширган давлат ташрифи доирасида икки мамлакат президентлари, ҳукуматлари ва вазирликлари ўртасида стратегик шериклик, инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш, тинчлик мақсадларида коинот тадқиқотларини ўтказиш, илм-фан, технологиялар ва инновациялар, ҳамда ҳуқуқ ва адлия соҳаларида ҳамкорлик қилишга оид ҳужжатлар имзоланди.

Мазкур ташриф давомида Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги ва Корея интеллектуал мулк идораси ўртасида ўзаро англашув Меморандуми ҳамда Ўзбекистон ва Корея Республикаси Адлия вазирликлари ўртасида шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Протоколга имзо чекди.

Бундан кўзланган асосий мақсад – интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш масалаларида тажриба ва ахборот алмашиш ҳамда томонларнинг юридик кадрлари малакасини ошириш бўйича узоқ муддатли ва қисқа муддатли стажировкалар ташкил қилиш орқали иккитомонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришдир.

Эслатиб ўтамиз, Протокол 2017 йил 23 ноябрда ҳар иккала давлатларнинг Адлия вазирликлари ўртасида имзоланган ҳамкорлик Меморандумининг самарали амалга оширилгани муносабат билан имзоланди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг